Кўргазмалар

Ташкил этилиши

Ўқувчи ва талабаларни хавфсизлигини  таъминлашни инобатга олган холда «Дарс Инфо Сервис» Масъулияти чекланган жамият жамоаси томонидан ўзбек таълим тизимига мослаштирилган «SMS-дневник (кундалик)» ижтимоий-дастурий махсулоти яратилди. Бу мохир инструмент орқали ота–оналар ёки васий ва хомийларнинг уяли алоқа телефонига фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар, яъни: ўқув масканига ўз вақтида келиш, кун давомида олинган баҳолар, эртанги кунлик дарс жадвали хамда уй вазифалари, ҳулки, фарзандига тегишли бўлган, ўқув масканидаги барча маълумотлар ва индивидуал SMS-хабарлар келади.Шу билан бирга мазкур телекоммуникация дастурига компьютер, видеокузатув системаси ва ўқув юртига ўқувчининг кириб-чиқишини назорат қилувчи ускуна (турникет)лар хам киради. Бунда ўқувчилар шахсий электрон карталар билан таъминланиб, ушбу пластик карта орқали ўқув юртига турникетга ўрнатилган радио ускунадан тегишли тартибда видеорўйхатдан ўтадилар. Шу вақтнинг ўзида ота-оналарнинг уяли телефонларига фарзандининг ўқув юртига қайси вақтда кириб ва чиқиб кетганлиги ҳақидаги тезкор (оператив) маълумот СМС тарзида юборилади. Ўқув юрти маъмурияти эса, ушбу комплекс орқали тезкор тарзда ўқувчининг ҳулқи ва давомати ҳақида тегишли маълумотга эга бўлади.
 
Юқорига қайтиш
Бош сахифа