Оилавий психолог

Оилавий ва эр-хотинлик терапияси

Оилавий ва эр-хотинлик терапияси – оилада ўзаро муносабатларни ўзгартириш сифати орқали катталар ва болаларга ўзларини психологик муоммоларини хал қилиш имконини берадиган психологик ёрдамнинг алохида кўринишидир.

Оилавий маслахат бериш ва психотерапия мақсади – эр-хотинлик жуфтлар, алоҳида одам ҳох катта ёшли ҳох ўспирин ёки фарзанд бўлсин, оиладаги ҳамманинг ҳар хил психологик муоммолари ҳал қилишдир.

Қандай муоммолар билан Инсонлар оилавий психологга тез-тез мурожаат қилишади?

Энг кўп сабаблар:

Ота-оналар фарзандлари билан муносабатларидаги қийинчилиги, ишонч ва ҳамфикрлик йўқлиги, низолар, мактаб ишларида улгурмаслик, боланинг кайфияти ва ҳулқи ўзгариши, ҳар ҳил турдаги харакатлар, тенгдошлари ва катталар билан муносабати мураккаблиги, мустақил ҳаёт бошлаётган вояга етган болалар билан ўзаро муносабати ва бошқалар.

Эр-хотинлар жуфтликдаги ҳар хил низолар: ажрашиш, хиёнат, жинсий муоммолар  вазиятида  оилавий психологга тез-тез мурожаат қилишади. Ҳамда керак бўлса
эр-хотинларнинг ота-оналари ва бошқалар билан ўзаро муносабатларида мураккаблиги, ҳаётдаги қандайдир жиддий ўзгаришлар (оила таркибида,  яшаш жойида  ўзгаришлар, касаллик, йўқотиш) ларга мослашиш йўлларини топишади ва умр кечиришади.

Оилавий психолог кимлар билан ишлаши мумкин?

Оилавий психолог бутун оила, эр-хотинлар, бола ва унинг ота-оналари билан, оиланинг бир аъзоси билан, турли сабабларга кўра оилада яшамайдиганлар ёки айни пайтда оиласи йўқлар билан ишлаши мумкин.

Оилавий психологга ҳар қандай катта ёшли киши ёлғиз мурожаат қилиши мумкин, модомики мазкур амалий психология соҳасида  турли ёндошишлар, усуллар мавжуд,

Ҳар бир ишда, қатнашувчилар сонидан қатъий назар ҳаётдаги ижобий ўзгаришларга, муоммоли вазиятда, аҳлоқ ўзгаришини тушунишга, муносабатларни ўрнига қўйишга  қийинчиликларни ҳал қилишга қаратилади.

 
Юқорига қайтиш
Бош сахифа